Ноқулай об-ҳаво сабабли халқаро рейслар Самарқандга йўналтирилди
Айрим аэропортларда вақтинчалик чекловлар ўрнатилиши ва парвоз хавфсизлиги билан боғлиқ ҳолатлар туфайли бир қатор халқаро рейслар Самарқанд аэропортига муқобил аэродром сифатида қўнди.
Ўзбекистон Президенти Нара шаҳри мэри билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Гэн Накагавани қабул қилди.
«Самарқанд ҲЭТ» турк компанияси бошқарувига берилади
Бу ҳақда бугун айни мавзуда бўлиб ўтган маросимда сўз борди.
CITES CoP20 доирасида дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди
Самарқанддаги «Silk Road» ҳудудида CITES CoP20 доирасида дарахт экиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 200 га яқин делегатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда ўта ноёб жонзот йўқолиб кетиш хавфи остида
Биз Африка саванналаридан олинган видеоларда кўриб ўрганганимиз чизиқли гиена Ўзбекистонда ҳам яшайди. Кўп эмас, CITES CoP20 доирасида бўлиб ўтаётган тадбирларда айтилишича, нари борса 30-40 тача чиқаркан. У ҳам бўлса фақат Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида учраши айтилди.
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Вилоят фаолларининг номзод ҳақидаги фикрлари тинглангач, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Ургут тумани энг замонавий ва кўркам шаҳарлардан бирига айлантирилади – Президент
Айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда қайд этилишича, Самарқанд аҳолиси 4 миллион 300 мингдан ошди, йилига ўртача 100-110 минг нафарга кўпайиб бораяпти.
Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,5 минг гектарга кенгайтирилади
Бу ҳақда айни пайтда Ургут туманида бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари маълум қилди.
Самарқандга сайёҳлар оқими 2016 йилгидан 7 карра ўсди – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Шавкат Мирзиёев «Ургут» ЭИЗдаги корхоналар фаолияти билан танишди
Давлатимиз раҳбари Ургут туманидаги «Ferre Group» корхонасининг маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишди.
Давлат раҳбари «Самарқанд – Ургут» янги темир йўлида олиб борилаётган ишлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев «Самарқанд – Ургут» янги темир йўл линиясида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Самарқанддаги Маҳдуми Аъзам мажмуаси обод қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
Президент Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади
Давлат раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Бугун Президент Самарқанд вилоятига ташриф буюради
Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказади.
Самарқандда 60 ёшли фуқаро қарийб 1 кило «опий» билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг савдосига чек қўйилди.
Самарқанд ва Қашқадарёда "ерсотар"лар қўлга олинди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Картошка етиштиришда етакчи ҳудудлар эълон қилинди
Тошкент шаҳрида қарийб 500 тонна маҳсулот етиштирилган.
Экологияга оид ҳуқуқбузарликлар энг кўп Қорақалпоғистон ва Самарқандда қайд этилди
2024 йил ва 2025 йилнинг биринчи ярмида экологик ҳуқуқбузарликлар юзасидан жами 403 нафар шахсга оид 220 та жиноят иши кўрилди.
Ўзбекистон ва Россия ТИВ ўринбосарлари Самарқандда учрашув ўтказди
Учрашувда Баҳромжон Аълоев ва Александр Панкин икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Туркия Самарқандда қабул қилинган тарихий қарорни олқишлади
Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси раҳбари Бурҳониддин Дуран Самарқандда ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясида 15 декабрь санаси Бутунжаҳон туркий тил оиласи куни (World Turkic Language Family Day) деб эълон қилинганини олқишлади.
Клавихонинг беш кунлик саёҳати
Бизни, яъни бир гуруҳ талабаларни бўлажак беллашувга пухта тайёрланиш учун Тошкентга жўнатишди. Пойтахтдаги Кўкалдош мадрасаси ўшанда меҳмонхона вазифасини бажарар экан, шу ерга жойлашдик.
Самарқандда Ўзбекистон Словакия қўшма концерти бўлиб ўтди
Концертга ЮНЕСКО бош директори, Словакия президенти, ҳукумат вакиллари ва бошқалар ташриф буюрди.
Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Словакия президенти ўртасида музокара бўлиб ўтди
Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Давлат раҳбари мажмуадаги сўнгги пардозлаш ишлари, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев эртага Самарқандга боради
Ушбу муҳим сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалаларни муҳокама қилишга бағишланган 150 дан ортиқ турли шаклдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Самарқандда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади
Бугун эрталаб Самарқандда ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади.
Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди
29 октябрь куни Самарқанд шаҳрида, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши ўз ишини бошлади.
Самарқандда «Бағрикенглик кемаси» очилди
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан Самарқандда Иля ва Эмилия Кабаковларнинг «Бағрикенглик кемаси» очилди. Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистон болаларининг тинчлик, умид ва бирдамлик ғояларини мужассам этган 1000 дан ортиқ суратларидан ташкил топган елкан ўрнатилди.
Самарқандда қарздорнинг 4,6 млрд сўмлик мулки савдога чиқарилди
Самарқанд шаҳридаги «А.S.» МЧЖ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида маҳаллий банкларнинг биридан кредит олган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 4 млрд 650 млн сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.
Самарқандда бешта давлат ҳарбийлари иштирокидаги "Бирлик-2025" машғулотлари якунланди
Дастлабки босқичда учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида шартли душман жойлашган ҳудудни ўрганиш ва разведка ишлари амалга оширилди.
Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади
ИИВ аҳолини бу борада огоҳлантирди.
Самарқандда 7 киши ҳалок бўлган «»газ портлаши иши» ортидан 4 киши қамалди
Портлаш содир бўлгунга қадар хонадон эгалари газ ҳидидан безовта бўлиб, газ идорасига 11 маротаба мурожаат қилган. Бироқ ташкилот масъуллари бунга эътиборсиз қарашган.
Самарқандда МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашяпти
Ушбу мажлисларда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади.
Самарқандда 1,5 млрд сўмлик ўғрилик: прокуратура тафсилотларни очиқлади
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқандда сайёҳлик фирмаси раҳбари ноқонуний фаолият устида қўлга тушди
Мексика орқали ноқонуний равишда АҚШга юбориш эвазига 96 минг доллар сўраган.
ДХХ Ургут ва Пастдарғомда катта миқдорда наркотик моддаларни аниқлади
Ургутда ҳовлидаги дарахт тагига Тожикистон Республикасидан келтирилган 960 гр “опий” моддаси кўмиб қўйилганлиги маълум бўлган.
Ўзбекистон ва Иордания: 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Иордания подшоҳини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.
Самарқанддаги Имом Бухорий зиёратгоҳи кенгайтирилмоқда
Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектарга кенгайтирилган.
Ўзбекистон ва Иордания раҳбарлари Самарқандни айландилар
Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрдилар. Бу ерда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобаларидан бири Қусам ибн Аббос ва бошқа арбобларнинг мақбараларидан ташкил топган.
Иордания Подшоҳи Самарқанд шаҳрига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар
Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.
Президент Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
Самарқанд энг тоза шаҳар бўлиши керак! Бу бўйича нималар қилинмоқда?
Замонавий дунёда нафақат чиқиндиларни ўз вақтида тозалаш, балки ундан ўз ўрнида фойдаланиш ҳам жуда муҳим. Ҳа, тўғри, айнан "фойдаланиш" ҳақида гап кетмоқда, зеро барча илғор мамлакатларда чиқиндидан хом-ашё ва электр энергияси олиш аллақачон урфга кирган. Ўзбекистон ҳам шу йўлдан кетмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб гастрономик саёҳатларни режалаштириш учун рақамли ечим таклиф этилди
Ўзбекистонда туризмнинг турли йўналишлари, жумладан, гастротуризм каби истиқболли соҳа жадал суръатда ривожланмоқда. Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун «Eaten.uz» онлайн платформаси ишга туширилди. Платформа ҳозирда Самарқанд шаҳри ва Ургут туманини қамраб олган бўлиб, гастрономик саёҳатни режалаштириш имкониятини тақдим этади.
Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди
Сўнги йилларда сайёҳлар томонидан янги туризм объектларини кашф этиш ва ноодатий жойларга саёҳатларни амалга оширишга қизиқиш ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.
Самарқанд вилояти ҳокимига тўртта ўринбосар тайинланди
Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бугун Самарқанднинг 3 та туманига янги ҳоким келди. Вилоят бош солиқчиси ҳам алмашди
Бир муддат аввал Шу кунга қадар Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Шунқор Худойбердиевнинг Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Самарқандда «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ташкил этилади
Нуробод тумани Сазағон массивидаги бўш турган 115,3 гектар ер участкаси «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан чиқарилади ва ушбу ҳудудда «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ташкил этилади.
Самарқанддаги «ажабтовур» бинони бузиш бошланди
Самарқанд тумани «Жўйисой» маҳалласида фуқаро Ф.Халилов томонидан ўз уйининг бир қисмини бузиб, ўрнига меҳмонхона қурилиши ҳеч қандай шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган.
Самарқанднинг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланади
Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишлари амалга оширилди.
Самарқандда амалдор номаъқул қилиғи туфайли ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида «Zoom» платформаси орқали видеомажлис бўлаётгани ва унда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан иштирок этаётган ходимнинг аёл кишини тиззасига ўтқизиб олган ҳолида иштирок этгани акс этган сурат тарқалди.
Самарқанд соврин жамғармаси 855 минг долларлик ФИДЕ турнирларига мезбонлик қилади
Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова дона суради.
Самарқандда Инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманидаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганлигини айтади.
Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда
2025 йил 3 июль куни Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» (WTA Silk Road Dialogue) халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда.
Аксилкоррупция агентлиги: Самарқандда қатор мансабдорларга иш очилди
Самарқанд вилоятидаги тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ (собиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги) томонидан ажратилган молиявий ёрдам маблағларининг мақсадли ишлатилиши ҳолатини ўрганилди.
«Зулайҳонинг орзулари...» – Самарқандлик тадбиркорнинг бизнес йўли
Матолардан санъат асарини яратиш – тикувчилик қадимдан қадрланган, энг кўп эҳтиёж сезилган ҳунарлардан бири. Бирор-бир қизалоқ йўқки, онаси ёки бувисининг қўлига игна тутганча ниманидир тикаётганига тақлид қилиб кўрмаган бўлса. Самарқандлик Зулайҳо Холмуродова ҳам ана шундай орзули қизалоқлардан бири эди. Бугун у ўша орзуларига эришган аёл: пардалар бизнесида «Arzu by Zulayho» брендининг эгаси, тадбиркор.
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Каримов Бобур Ботурович Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Жорий йил 5-8 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент ўртасида Афросиёб тезюрар поездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Самарқанддан қадимий тилла тангаларни олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди
Самарқанда халқаро аэропортида божхона ходимлари Истанбулга парвоз қилаётган йўловчилардан бири 2 дона қадимий тилла тангаларни яширинча олиб чиқиб кетаётган вақтида фош қилишди.
Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Президент Самарқандга жўнаб кетди
28-29 май кунлари Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Самарқандда Ислом дунёси маданият вазирлари йиғилди
2025 йилда «Ислом дунёси маданият пойтахти» деб эълон қилинган Самарқанд шаҳри 26-27 май кунлари ушбу мақом доирасидаги тадбирларга мезбонлик қилади.
Пахтачида «Сўнгги қўнғироқ» куни икки ўқувчи сувда чўкиб ҳалок бўлган
Жорий йил 24 май куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 6-сонли мактабнинг икки нафар ўқувчиси сувда чўкиб вафот этган.
Самарқандда 5,3 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди
Самарқанд вилоятида 5,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Самарқандда хонадонда боқиб келинган шер боласи олиб қўйилди
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Самарқандда фуқаро ўз машинасида шер боласини олиб юрганлиги акс этган видеотасвир тарқалган эди.
Самарқанд вилоятида «Терсак» туризм қишлоғи очилди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Терсак қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилди.
Самарқандда кўп қаватли уй портлади: вайроналар тагидан 6 кишининг жасади топилган
Келиб тушган хабарга кўра, ФВБ ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.
Президент Самарқандда Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди
Бугун давлат раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув ўтказади.
Россия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди
Уни Самарқанд аэропортида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келяпти
Бўлажак музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Самарқанд шаҳри йўловчи транспортида йўлкира оширилди
Самарқанд шаҳри жамоат транспорти йўлкира нархларини ошириш юзасидан вилоят ҳокимлигининг қарори қабул қилинди.
Самарқанд яна бир йирик форумга мезбонлик қилади
Ўзбекистонда илк маротаба тарихий Самарқанд шаҳри БМТнинг «2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида бўлиб ўтадиган нуфузли «Давлат хизмати форуми - 2025»га (UN) мезбонлик қилади.
Самарқандда яна бир боғ барпо этилмоқда
Самарқандда бўлиб ўтаётган халқаро иқлим форуми доирасида «Silk Road Samarkand» туризм маркази ҳудудида боғ барпо этилмоқда.
Самарқанддаги Халқаро иқлим форумида қандай масалалар кўриб чиқилди?
Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё глобал иқлим муаммолари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирлашиш» мавзусидаги Халқаро иқлим форуми иш бошлади.
Самарқанд саммити иштирокчилари Орол маданий ҳаётига доир кўргазма билан танишди (фото)
«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи олий даражадаги расмий учрашув якунлангач, етакчилар биргаликда Орол маданият саммити экспозициясига ташриф буюрдилар.
Ўзбекистон президенти Самарқанд халқаро иқлим форумида муҳим ташаббусларни илгари сурди
Ҳеч шубҳасиз, бугунги кунда Европа Иттифоқи иқлим ўзгаришларига қарши курашиш масалаларини илгари суриш ва ҳимоя қилишда глобал етакчидир. Биз келгусида ҳам бу соҳадаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрмиз.
Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борди
Бугун давлатимиз раҳбари Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказади.
Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк: Самарқанд йирик тадбирга тайёр
Мамлакатимиз яна бир муҳим тарихий воқелик остонасида турибди. Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирлари ўтказилади.
«Келажакка сармоя киритиш»: Самарқандда «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади
3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади.
Самарқанд шаҳрига кириш 3 кунга ёпилади
Жорий йилнинг 3−4−5 апрель кунлари «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш ёпилади.
Тошкентдан Самарқандгача қатнов вақти 2,5 соатгача қисқаради
Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” йўли лойиҳалаштирилди. Январда уни қуриш бўйича халқаро тендер эълон қилинди. Қисқа вақтда унга 30 дан ортиқ нуфузли хорижий компаниялар қизиқиш билдирди.
Самарқандда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдори ошади
Бу борада Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг жорий йил 24 март куни тегишли қарори қабул қилинган.
«Euronews»да Самарқандга сайёҳат ҳақида «Ипак йўли саргузаштлари» кўрсатуви намойиш этилди
«Euronews» телеканалида туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган «Ипак йўли саргузаштлари» кўрсатуви намойиш этилди.
Биринчи Президент мақбараси зиёрат қилинди
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташрифи якунида Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Шавкат Мирзиёев Халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Сўнгги йилларда энг замонавий стандартларга мос инфратузилма яратилгани туфайли Самарқанд шаҳри халқаро миқёсдаги йирик тадбирлар — олий ва юқори даражадаги саммитлар, конференция ва конгрессларнинг анъанавий мезбонига айланди.
Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
Ўзбекистонда Самарқанд халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади
2025 йилнинг 4–5 апрель кунлари «Silk Road Samarkand» конгресс марказида биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилишади.

