Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «VII Hotel Business Forum 2026» бошланди

13/02, 14:55

«Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Туризм қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон меҳмонхоналар уюшмаси томонидан ташкил этилган «Hotel Business Forum 2026» халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Энг ифлосланган сайёҳлик шаҳарлари маълум бўлди

03/12, 09:29

Рўйхатда Париж ва Рим ҳам бор.

«Ипак йўлида туризм» 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси якунланди

30/11, 17:19

2025 йилнинг 29 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, шунингдек, Миллий ПР-маркази ҳамда «Интерфорум» компанияси томонидан ташкил этилган уч кунлик “Ипак йўлида туризм” 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ-2025) якунланди. Бу йил ҳам ярмарка “CAEx” (Central Asian Expo Uzbekistan) халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

21/11, 10:58

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда “автомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.

«Gastro Forum 2025»: Ўзбекистон гастротуризм салоҳияти тақдим этилди

23/10, 13:16

2025 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Horeca Expo Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси доирасида “Gastro Forum 2025” гастрономик форуми бўлиб ўтди.

Британия телеканалида Ўзбекистон ҳақидаги фильм премьераси

18/10, 18:44

Туризм қўмитаси ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташаббуси билан “UZBEKISTAN THE GOLDEN ROAD” (Ўзбекистон – олтин йўл) номли ҳужжатли фильм яратилди.

Янги Тошкент аэропорти қурилиши 2030 йилга бориб хорижлик сайёҳлар сонини 25 миллионга етказиш имконини яратади

17/10, 11:54

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан замонавий транспорт тармоғини яратиш ва бу орқали туризм инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, туризм хизматлари сифатини яхшилашга қаратилаётган эътибор натижасида 2030 йилга бориб хорижий сайёҳлар сони — 25 миллионга, ички сайёҳлар сони эса 50 миллион нафарга етиши мумкин.

Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

15/10, 12:55

Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда — 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда. Шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

Сайёҳларнинг энг севимли шаҳарлари рейтинги тузилди

13/10, 08:14

Condé Nast Traveler рейтингида катта ва кичик шаҳарлар алоҳида баҳоланди.

Шоҳимардон — Фарғона тоғларидаги бетакрор саёҳат маскани

19/09, 17:27

Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг энг гўзал масканларидан бири бўлган Шоҳимардонга маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда таниқли блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар

25/08, 17:14

Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.

Ўзбекистонликлар қайси мамлакатларга энг кўп бораётгани маълум бўлди (топ-10)

21/08, 12:34

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 954,4 минг нафарга ёки 28,2 фоизга ошган.

Хивадаги «Қовун сайли» фестивалига бир миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди

12/08, 10:44

2025 йил 8-10 август кунлари Хивада «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Бу ёрқин гастрономик ва маданий тадбир мамлакат ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар учун муҳим диққат марказига айланди ҳамда маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини эътиборини тортди.

Женнифер Лопес Чорсуда ош едими?

11/08, 12:54

Машҳур қўшиқчи концертининг эртаси куни йўлим Чорсу бозори томонга тушди...

Ҳид, таъм ва манзаралар контрасти – Хивадаги «Қовун сайли» қандай ўтмоқда? (фото)

10/08, 12:48

Қовун сайли бўлиб ўтаётган «Арда Хива» мажмуасига кирсангиз, энг аввало димоғингизга қовун ҳиди уради – муаттар, иштаҳани қитиқловчи, ажойиб ҳид. Кейин эса ўрта асрларга ҳос биноларга кўзингиз тушади – ажойиб иморатлар, кичик кўл, анҳор ва қайиқлар.

Сайёҳлар учун премиум транспорт хизматлари йўлга қўйилмоқда

19/07, 15:03

Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, сифатли транспорт хизматларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан Туризм қўмитаси ҳузуридаги ДУК «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» томонидан премиум тоифадаги автомобиллар тақдим этиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда сайёҳлик рекордлари янгиланмоқда — уч ойда қарийб 20 фоизлик ўсиш кузатилди

11/07, 10:10

2025 йилнинг апрел-июн ойларида Ўзбекистонга уч миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди — ҳар ойда сайёҳлар оқими барқарор равишда бир миллион кишидан ошиб кетди. Бу нафақат мамлакатимизга бўлган қизиқишни тасдиқловчи тарихий натижа, балки туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини кўрсатувчи далилдир.

Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда

03/07, 21:11

2025 йил 3 июль куни Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг «Ипак йўлидаги туризм» (WTA Silk Road Dialogue) халқаро мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Хивада «Қовун сайли» ўтказилади

03/07, 11:06

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳрида — «Ичан қалъа» ва «Арда Хива» мажмуаларида анъанавий «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

11/06, 12:49

2025 йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади - ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошганди. Бундай ўсишга туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилмоқда. Мамлакат янада очиқроқ бўлиб, бошқа давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Янги даража! Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

07/05, 11:07

2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу рақам нафақат тарихий натижа, балки мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, очиқлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш натижаси.

Биринчи чоракда 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хориж сафарига чиққан

05/05, 11:36

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида 1 миллион 519 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонда янги йўналишларни кашф этмоқда

08/04, 20:04

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон мамлакатимизнинг тарихий ва маданий қадриятларини ўрганиш имконини берувчи ҳашаматли «Golden Eagle» поездида саёҳат қилиш ҳақида ўқувчилар билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон туризм имкониятлари Урумчи шаҳрида тақдим этилди

24/03, 16:57

22-24 март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган «2025 йил Синзян маданият ва туризм кўргазмаси» ҳамда «6-Синзян баҳорги туризм кўргазмаси»да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди.

Ўзбекистон АҚШнинг «New York Travel and Adventure Show 2025» туризм кўргазмасида «Энг яхши янги иштирокчи» деб эътироф этилди

28/01/2025

Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси илк бор АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтаётган «New York Travel and Adventure Show 2025» туризм кўргазмасида қатнашмоқда.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Испанияда ўтказилаётган «FITUR» кўргазмасида намойиш этилмоқда

23/01/2025

Ўзбекистон делегацияси 22 январ куни Мадридда ўз ишини бошлаган «FITUR» халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этмоқда. Ушбу муҳим тадбир дунёнинг турли мамлакатларидан туризм соҳаси мутахассислари ва саёҳат ишқибозларини бирлаштирди.

Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида сайёҳлар алмашинуви ошиши кутилмоқда

10/09/2024

Кеча Тошкент шаҳрида Вьетнам Республикасининг туризм сектори вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур форум икки давлат ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини Вьетнамда тарғиб қилиш ва Ўзбекистон-Вьетнам туризм саноати вакиллари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга бағишланди.

Туроператорлар ва гид-таржимонлар учун япон тили курси ташкил этилади

25/06/2024

Япониялик сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 17 июлдан бошлаб гибрид ўрганиш форматидаги япон тили курси бошланади: онлайн ва оффлайн.

Ўзбекистонга 5 ойда 2,8 млн нафар сайёҳ келди

22/06/2024

Энг кўп сайёҳлар Тожикистон ва Қирғизистондан келмоқда.

Энг йирик сайёҳлик кемасининг йўловчиси сувга тушиб кетиб ҳалок бўлди

29/05/2024

2024 йил бошида сувга туширилиши билан жаҳондаги энг йирик сайёҳлик кемасига айланган Icon of the Seas кўплаб экспертларда хавотир уйғотган, кўпчилик уни ҳам «Титаник» қисмати кутаётган бўлиши мумкинлигини айтганди.

«Қамчиқ» ва айрим довонларда микротавтобус қатновига рухсат берилади

29/03/2023

Президент бошчилигидаги йиғилиш давом этмоқда. 

Беш йил ичида Ўзбекистонга келаётган туристлар сони икки баробарга ошди

21/02/2023

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг асосий натижалари ўрганилди.

40 та ресторани, фавворали концерт зали бор. Дунёдаги энг катта сайёҳлик кемаси қурилмоқда (видео)

24/10/2022

2023 йилда сувга туширилади, 2024 йилда Кариб денгизи бўйлаб биринчи саёҳатга жўнайди.

Қатарга кириш осонлашди

06/09/2022

Сайёҳлар, жумладан, исталган ёшдаги болалар Қатар ҳудудига кириш учун икки ҳужжатдан бирини кўрсатишса кифоя.

Миср сайёҳлар учун барча ковид-чекловларни бекор қилади

16/06/2022

Шу пайтгача Мисрга кириш учун ЖССТ тасдиқлаган вакциналардан бири билан эмланганлик бўйича сертификат, аввал коронавирусга чалинганлик ҳақидаги маълумот ёки ПЗР-тест натижаси талаб қилинаётганди.

«Ишмас кунлари» Россиядан энг кўп одам Ўзбекистонга учади (инфографика)

25/10/2021

Cайёҳлар чипталарга ўртача 13 мингдан 39 минг рублгача сарфлашган.

Миср сиёсий ва гуманитар алоқаларни тикламоқда

15/09/2021

Пандемия сабабли катта иқтисодий зарар кўраётган расмий Қоҳира ҳозирда сайёҳлар сонини оширишга катта урғу бераяпти.

Туркия меҳмонхоналарида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган таомлар — блогер

24/09/2020

Эътирозлар асосан ўрта тоифа меҳмонхоналарга қаратилган.

Дўстмисиз ёки...?

16/09/2020

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг турли бурчакларида содир бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, улкан қурилишларнинг шиддат билан амалга оширилаётганлиги кимларгадир ёқмаяпти.

Туркий давлатлар сайёҳлик ташкилоти тузилади

12/09/2020

Туркий дунё туризм салоҳиятидан янада самаралироқ фойдаланиш мақсад қилинган.

Яна