Белград — Тошкент тўғридан-тўғри авиақатнови очилиши мумкин
Бу ҳақда Белградда ўтказилган Ўзбекистон — Сербия бизнес форумида айтиб ўтилган.
Ўзбекистон Белградда махсус дипломатик ваколатхонасини очади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Сербия бизнес форумида маълум қилди.
Ўзбекистон президентининг Сербияга ташрифи ниҳоясига етди
Музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарлари Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар. Бундан ташқари, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаган салмоқли ҳужжатлар тўплами алмашилди.
Ўзбекистон Биринчи хоними Белграддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди
Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Белграднинг маданий дурдоналарини бирга томоша қилди.
Ўзбекистон Сербия ўртасида Стратегик шериклик декларацияси имзоланди
Самарқанд вилояти ва Воеводина автоном ўлкаси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома тузилди.
Шавкат Мирзиёев Белградда Александр Вучич билан юзма-юз музокара ўтказди
Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. Келажакда дипломатик ваколатхоналар очилиши ва парламентлараро форум ташкил этилиши муносабатларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Шавкат Мирзиёевни Сербия саройида тантанали кутиб олишди
Давлат раҳбарини Сербия Президенти Александр Вучич кутиб олди.
Ўзбекистон Президентининг ташрифи шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги алоқалар анъанавий дўстона руҳда ривожланаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев Сербияга етиб борди
Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Сербия президенти Александр Вучич — бош вазирликка номзод
Парламентга сайловлар шу йил 25 октябрда ўтказилиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Сербияга боради
Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.
Сербияда мажбурий ҳарбий хизмат қайта тикланади
Хизмат муддати 75 кунни ташкил этади ва у 30 ёшдан кичик бўлган эркаклар учун мажбурийдир.
Вучич яқин кунларда президентликдан кетишини айтди
«Мен президентлик лавозимини ҳеч қачон тарк этмайди, деб айтишарди. Аммо президент сифатидаги сўнгги кунларим ва ҳафталарим қолди», — деди Сербия президенти.
Ўзбекистон ва Сербия раҳбарлари долзарб масалаларни муҳокама қилдилар
Гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форуми ҳамда Кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев Сербия ташқи ишлар вазирини қабул қилди: тафсилотлар
Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.
Сербия Рамзан Қодировнинг жиянига фуқаролик бериш қарорини бекор қилди
У «жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши» айтилган.
Европа музейларида Ислом цивилизацияси марказининг замонавий ечимлари татбиқ этилади
Халқаро алоқалар ривожланиб бораётган шароитда Марказга Сербия Маданият вазирлиги делегацияси ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва Сербия туризм соҳасида ҳамкорлик қилади
ПҚ–115-сон қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Сербия Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Вучич: Хорватия, Албания ва Косово Сербияга ҳужум қилиш учун қулай фурсатни кутмоқда
Учлик қандай мақсадда тузилган?
Сербияда қийин аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди
Сербиядаги Элчихона консуллигига қашқадарёлик ҳамюртлар Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

