Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Мирмансур Мирҳамидов ИИВ тезкор-қидирув департаментига ҳам раҳбарлик қилади.
Шаҳло Турдиқулова Бутунжаҳон фанлар академияси вице-президенти этиб сайланди
Шаҳло Турдиқулова — генетика ва биотехнология соҳасидаги таниқли олима. У Ўзбекистонда инсон генетикаси бўйича илмий мактабга асос солган, COVID-19га қарши Ўзбекистон–Хитой вакцинаси яратилишида ҳам иштирок этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар тайинланди
Ўктам Ҳамдамов «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасасида бўлим бошлиғи ва бошқа қатор масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди
Аввалги раҳбари Акмал Жуманазаров 2026 йил сентябрда бошқа ишга ўтганди.
Таълим ва илм-фан вазирлигида учта раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди
21 октябрь куни Таълим ва илм-фан вазирлигида уч нафар масъул ходим раҳбарлик лавозимларига тайинланди.
Чилонзорнинг собиқ ҳокими вазирга биринчи ўринбосар бўлди
Тайинлов Президентнинг тегишли қарори билан расмийлаштирилган.
Азиза Қурбонова ва Хушнуд Худойбердиев Президент Администрациясига ўтди
Шунингдек, Фарруҳ Омонов Администрациянинг Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Акрамжон Фозилов Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
У аввал Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари эди.
Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
Қудратхўжаевга Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Оқ уйга янги матбуот котиби тайинланди
Августда ишдан кетган Кэролайн Левиттнинг ўрнини 42 ёшли Кэти Закария эгаллади.
Аброржон Пўлатов Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари бўлди
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Таълим тизими ва Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорлари билан таълим тизими ҳамда Президент Администрациясида қатор кадрлар тайинлови амалга оширилди.
Наманган вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
Абдусаломов Азизбек Бахтиёр ўғли Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Беҳзоджон Каримов Давлат кадастрлари палатаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Давлат кадастрлари палатасида ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Асаджон Ходжаев Рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Тайинлов Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойиши билан амалга оширилди.
Президент администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан янги тайинловлар амалга оширилди
Бунгача ҳам бир қатор лавозимларда ўзгариш бўлганди.
Президент администрациясида янги тайинлов: Тимур Бутунбаев бошқа лавозимга ўтди
У шу муносабат билан Президент администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Алишер Самадов Ҳисоб палатасига раис бўлди
У 2025 йил июлида ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланганди.
Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Тайинлов Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг жамоат хавфсизлиги ва криминоген вазиятга бағишланган навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Шукурилло Исроилов раҳбарлик лавозимига тайинланди
У Тошкент шаҳар маданият бошқармасида фаолият олиб боради.
Сирдарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига полковник Сардор Мирзараимов тайинланди.
Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Тимур Исмаилов Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Беларусга элчи қилиб жўнатилди
Ушбу лавозимда 2024–2026 йилларда Раҳматулла Назаров ишлаган.
«Ўзэнергоинспекция»га янги раҳбар тайинланди
Аввал бу лавозимда Дадажон Исақулов ишлаган.
Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Бекобод шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди
Президентнинг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Президентнинг маданият бўйича янги вакили тайинланди
Президентнинг тегишли фармони билан Ҳасан Салихов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили лавозимига тайинланди.
Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари бўлди
Дилнозахон Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди
Абдулла Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди.
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди
Тайинловга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаган.

