Қўрқув, умид, илтижо
COVID... Ким учундир касаллик, кимлар учундир протокол. Кўпчиликка ваҳима, йўқотилган ҳаловат, ўлим, айрилиқ; баъзилар учун эса энг катта ёлғон, ортидан мўмай даромад. Айримларга тавба-тазарру; кимларгадир дам олиш, ижод, имкон.
«Грин кард» сўнгги умиди бўлган халқим...
Одамлар нега ўйнашади буни? Сабаби оддий, инсонлар ҳамиша эртанги кунга умид билан, ниманидур кутиб яшайди. Ҳаётимизнинг маъноси ҳам шунда. «Грин кард» ўйнаб қўйиб Россияга кетади, қор кураётганида хаёлига Флоридада, Маями Бичда Тони Монтанани кўйлагидан кийиб олиб, кабриолетда юргани келади. Бу унга умид беради.