Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кўп ва кам ухловчи жониворлар аниқланди

Энг кўп ва кам ухловчи жониворлар аниқланди

Коала.

Фото: Animalzoom.ru

Бир кеча-кундуз — 24 соат, олимлар инсон саломатлигини сақлаш ва кунлик чарчоқдан сўнг организм тикланиши учун мана шу вақтнинг камида тўртдан бир қисмини ухлашга сарфлашни тавсия қилишади. Хўш, уйқу масаласи жониворларда «қандай йўлга қўйилган», уларнинг қайси бири энг кўп ухлайди — бу ҳақда IFLScience ёзмоқда.

Тадқиқотларга кўра, бир суткада энг кўп ухлаш бўйича жониворлар ўртасида чемпион — Австралия рамзлардан саналган коала. Эвкалипт дарахтларини манзил қилган коалалар бир суткада 18-22 соат ухлайди.

Хўш, нега коалалар кўп ухлайди?

Бу уларнинг рациони билан бевосита боғлиқ. Коала бир кунда 500 граммга яқин барг ейди — эвкалипт кўп қувват (энергия) бермайди. Унинг таркиби тахминан 5 фоиз шакар ва крахмалдан иборат, холос.

Яна бир томони, эвкалипт барглари заҳарли — агар инсон коала каби миқдорда барг еганида ҳалок бўларди. Коалада эса бу заҳарга қарши махсус овқат ҳазм қилиш тизими шаклланган. Бироқ бу тизимнинг энг катта камчилиги — жуда кўп энергия талаб қилишидир. Шу боис коалалар куннинг асосий қисмини уйқуда ўтказиб, қувватини тежашга мажбур.

Бедор чумолилар

Олимларнинг кузатувларига кўра, жониворлар орасида энг фаол ва меҳнаткаши — олов чумолилар (Solenopsis invicta) — улар кунига жами ҳисоблаганда 4 соат ва 48 дақиқа ухлайди. Аммо шуниси ҳам борки, бу ҳашаротлар кунига ақл бовар қилмас 253 марта ухлаб олишга улгуришади ва ҳар бир уйқу сеанси бир дақиқадан сал ошади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг