Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа ва Осиёда жиддий демографик пасайиш кутилмоқда

Европа ва Осиёда жиддий демографик пасайиш кутилмоқда

Фото: Reuters

БМТ прогнозига кўра, 2025 йилдан 2050 йилгача оралиқда Европа ва Осиёда жиддий демографик пасайиш кутилмоқда.

Аҳоли сонининг туғилиш озайиши ва кекса аҳоли ўлими ҳисобига камайиши кўп мамлакатларда, айниқса, Шарқий Европада 1990-йиллар бошидан сурурункали давом этаётгани нуқтаи назаридан, келгуси 25 йил улар учун демографик ва (унинг оқибатидаги) иқтисодий турғунлик даврига айланиши мумкин. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қисқариб кетишининг салбий таъсири ҳозирданоқ ишлаб чиқариш самарадорлиги пасайишида ҳамда пенсия ва тиббиёт тизимларига босим ошаётганида акс этмоқда.

Энг кучли демографик зарбани Хитой олади: чорак аср мобайнида мамлакат 156 миллион аҳолисидан айрилади — бу жами аҳолининг 10 фоизи демакдир. Япония 18 млн (жами аҳолининг 15 фоизи), Жанубий Корея эса 13 фоиздан кўп аҳолисини йўқотади.

Европанинг демографик аҳволи бундан-да аянчли: Россия аҳолиси тахминан 8 миллионга қисқаради (ҳозир аҳолиси 143,5 млн), Украина эса 20 фоиз аҳолисини йўқотади. Булар қаторида Литва, Латвия, Молдова, Полша, Германия ва Италия — депопуляцияга мойиллик барқарор тус олган мамлакатлар рўйхатини бошқармоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг