Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иш ҳақи ва ортиқча вазн ўзаро боғлиқми?

Иш ҳақи ва ортиқча вазн ўзаро боғлиқми?

Фото: «РИА Новости»

Иш ҳақи ва ортиқча вазн ўзаро боғлиқми? Буни аниқлаш учун Здрав.ФОМ лойиҳаси мутахассислари тадқиқот ўтказишди.

Ижтимоий сўровнома чоғида респондентларнинг иш ҳақи билан тана вазни индекси (IМТ) ўрганилди – бу кўрсаткич одам вазнининг бўйига мос келишини баҳолашга ёрдам беради (IMT=m/h2, m — вазн килода, h — бўй метрда).

Хушбичим, қувватга  тўла, лекин семиз бўлмаган аёллар энг юқори маош олишлари билан мақтанишлари мумкин.

Тадқиқотчилар ҳисоб-китобига кўра, вазндаги ҳар бир ортиқча килограмм ўртача ҳолатдаги одамнинг тахминан 1 фоиз ойлигини «тортиб олади». Устига-устак, бу тамойил ходимларнинг турли гуруҳида, жумладан, раҳбарлик лавозимидагилар орасида ҳам кузатилади.

Маълумот учун:

Сизга тегишли IMT:

  • Меъёрда — 18,5—24,99
  • Ортиқча тана вазни — 25—30
  • Семизлик — 30 дан юқори.

Тадқиқот натижалари мутлақо тасодифий эмас. Социологлар хулосаси аниқ бир одамга нисбатан адолатсиз бўлиши мумкин, бироқ умумий олганда тўғридир. Гап шундаки, иш берувчи ишга кирувчи билан биринчи учрашувда дастлаб номзоднинг ташқи кўринишини баҳолайди. Шу боис ортиқча вазнли кишилар қад-қомати келишган номзодларга қараганда бўлғуси раҳбарга ёқиши қийинроқ.

Яна биламизки, ортиқча вазн — юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, бўғим хасталиклари ва саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммолар сабабчисидир. Шундай экан, иш берувчи кўп ҳолларда ортиқча вазндан қийналаётган ходим хасталиги туфайли ишни кўп қолдириши ва бор кучи билан меҳнат қилолмаслигидан хавотирланади. Кўпинча бундай хулосага ғайриихтиёрий равишда келинади, аммо у статистика нуқтаи назаридан ҳам тўғри. Айнан шунинг учун ҳам ортиқча вазнлилар ишга жойлашишга қийналади ёки вазни меъёрда бўлган кишиларга қараганда камроқ маош олади.

Кўриб турганингиздек, тадқиқотда аниқланган сабаблар мутлақо тўғри. Гап ходимларнинг маоши камлиги боис тўғри овқатланолмаслик ва спорт билан шуғулланолмасликда эмас, муаммо уларнинг ортиқча вазнида. Қонунийликка кўра, ўрта ва олий даражадаги раҳбарлар маоши соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга ҳамда фитнесга маблағ ажратишга етади.

Хулоса оддий: кўп пул ишлаб топишни хоҳлайсизми — овқатланишингизга эътибор беринг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг