Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус пандемияси туғилишни камайтириб юборади — «Science»

Коронавирус пандемияси туғилишни камайтириб юборади — «Science»

Фото: «YouTube»

Инсоният тарихи давомида урушлар, вабо-ўлатлар, очарчилик миллионлаб кишиларнинг ёстиғини қуритган. Ҳар сафар бало-офатлар чекиниши билан туғилишлар сони кескин ошган. Бироқ коронавирус бу тенденцияни бузиши мумкин — «Science» журналидаги илмий мақола шу ҳақда.

«Аниқ прогнозлаш жуда қийин, шунга қарамасдан, юқори тараққий этган мамлакатлар яқин истиқболда шу сценарий бўйича кетиши эҳтимоли бор», — деди илмий иш муаллифларидан бири, ижтимоий-сиёсий фанлар мутахассиси Арнстейн Аассве.

Тараққий этган мамлакатларда оилавий ҳаётни ташкил этишнинг бузилиши ҳамда иқтисодий муаммолар «бола туғилиши» бўйича режанинг кечиктирилишига олиб келади. Туғилишнинг камайиши, ўз-ўзидан, аҳоли сонининг қисқариши ва кексайиши жараёнини тезлатиб юборадики, бу давлат сиёсатида оғир муаммоларни дунёга келтиради.

Аҳоли жон бошига даромадлар паст ва ўртача мамлакатларда ҳам «COVID-19» пандемияси туғилишнинг камайишига олиб келувчи  тенденцияларни кучайтириб юбориши мумкин. Бу тенденциялар — иқтисодий ривожланиш, шаҳарлашиш жараёнлари, ишловчи аёлларнинг кўпаяётгани. Мақола муаллифлари пандемия ортидан кўтарилган иқтисодий муаммолар бу тенденцияларга деярли таъсирини ўтказа олмайди деган фикрдалар.

Бу хулосалар илгаритдан шаклланган — пандемиялар доим ортидан беми-бум (туғилишлар кўпайиши)ни бошлаб келади деган тушунчанинг мутлақо аксидир.

Қандай тушуниш мумкин?

Муаллифларда бунга жавоб тайёр: тарихда пандемиялар ортидан туғилишлар кўпайишига оилаларнинг йўқотган фарзандлари ўрнини тўлдиришга интилиши, алал-оқибат, авлодини давом эттириш истаги сабаб бўлган.

Аксарият пандемиялардан фарқли ўлароқ, (муаллифлар мақолада 1918-1919 йиллардаги «испанка» пандемиясини мисол келтиришган) «COVID-19» кексалар учун кўпроқ хавф туғдирмоқда. Болалар ва репродуктив ёшдагилар ўртасида касаллик оқибатида ўлимлар сони нисбатан озлиги, ўз-ўзидан, яқин истиқболда туғилишлар сонини кўпайтирмайди ва «демографик портлаш»га сабаб бўлмайди, дейишмоқда тадқиқотчилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг