Ортиқча вазнлилар сони 1 миллиарддан ошди

Жаҳонда ортиқча вазнли одамлар сони 1 миллиарддан ошди — The Lancet журналида ёритилган тадқиқот маълумотлари шуни кўрсатмоқда.
190 дан ортиқ мамлакатга оид 1990 йилдан 2022 йилгача маълумотлар таҳлил қилинди. Шу даврда болалар ва катталар орасида семириш даражаси сезиларли ўсган.
Ортиқча вазн тўплаш кўрсаткичи қизларда 1,7 дан 6,9 фоизгача, ўғил болаларда 2,1 дан 9,3 фоизгача ўсган, яъни ҳозир дунёдаги ҳар ўн тўртинчи қиз ёки ўн биринчи ўғил бола ортиқча вазнга эга. 2022 йилда сайёрамиз бўйича вояга етмаганларнинг 160 млн нафари семиришдан азият чеккан (1990 йилда — 31 млн эди).
Катта ёшлиларнинг муаммоси ҳам каттароқ. Жаҳондаги аёллар ўртасида семизлар улуши 1990 йилдаги 8,8 фоиздан 2022 йилда 18,5 фоизга етган, эркакларда бу улуш — 4,8 дан 14 фоизга ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter