Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси дориларни ишлаб чиқариш энг серхаражатлиги маълум бўлди

Қайси дориларни ишлаб чиқариш энг серхаражатлиги маълум бўлди

Иллюстратив фото

JAMA Network Open журнали қайси дори воситаларини ишлаб чиқариш энг қимматга тушишини маълум қилди.

Eastern Research Group тадқиқотига кўра, оғриқни қолдирувчи, саратонга қарши ҳамда кўзни даволовчи дориларни ишлаб чиқаришга энг кўп харажат қилинади.

Фармацевтика компаниялари янги дорини яратиш учун илмий ишларга 314 миллиондан 4,46 миллиард долларгача сарфлайди. Битта дорининг тайёр бўлиб бозорга чиқиши ўртача $879,3 млн.га тушмоқда.

Энг серхаражати — оғриқни қолдирувчи дорилар: уларга ўртача $1,75 млрд сарфланади. Саратонга қарши дориларга ўртача $1,2 млрд, офталмология дори воситаларига $1,09 млрд сарфланади.

Ошқозон-ичак йўллари касалликларини даволашга мўлжалланган дориларни тайёрлаш учун ўртача $963,5 млн, юрак-қон томир касалликлари учун дориларга $890,3 млн маблағ керак бўлади.

Ишлаб чиқарилиши энг қимматга тушувчи дорилар топ-10лигида кейинги ўринларда марказий нерв тизими ($794,6 млн), эндокрин бузилишлар ($780 млн), қон касалликлари ($720,4 млн), нафас йўллари ($686,4 млн) ва тери касалликлари ($683,1 млн) учун мўлжалланган дорилар жойлашди.

«Катта ўнлик»ка кирмаган дорилар рўйхатида иммуномодуляторлар ($605,8 млн), сийдик йўллари ва жинсий аъзолар касалликлари ($394,9 млн) ва юқумли касалликлар ($378,7 млн)га қарши дори воситаларини кўриш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг