Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ давлат педагогика институти бепул қайта тайёрлаш курсларини очди

Чирчиқ давлат педагогика институти бепул қайта тайёрлаш курсларини очди

Фото: «Телеграмм»

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 25 январдаги «Мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги қўшма қарорига мувофиқ Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 4 ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда институт маъмурияти «Xabar.uz»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, қуйидаги йўналишлар бўйича бакалaвр дипломига эга бўлган фуқаролар қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинади.

  • Дефектология (логопедия)
    Амалий психология
    Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси

Ушбу мутахассисликлар бўйича қайта тайёрлаш курслари фаолияти жорий йилнинг 22 февралидан бошланади. Қайта тайёрлов курсларида ўқиш бепул, битирувчиларга сертификат берилади.

Манзил: Чирчиқ шаҳар Амир Темур кўчаси 104-уй.

Тел:(0370)712-45-40. 712-45-41. 712-45-42. 712-45-43

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг