Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада дунёнинг энг йирик 6-университети филиали очилади

Фарғонада дунёнинг энг йирик 6-университети филиали очилади

Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган, Фарғона ҳамда Тошкент шаҳрида кемпусларига эга бўлган аниқ фанлар, ахборот технологиялари, иқтисод, фундаментал фанлар, қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият юритадиган Azad University олий таълим муассасасини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Фарғона вилояти ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида иқтисодий-инвестициявий, ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича бўлиб ўтган учрашувда шу масалалар муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида вилоят ҳокимлиги, Mr.Fish компанияси ҳамда Эрондаги дунёнинг энг йирик олтинчи университети – бир миллиондан зиёд талабага эга, жаҳоннинг барча нуфузли рейтингларида кучли 500 таликда муқим ўринга эга Azad University билан ҳамкорликда Фарғонада олий таълим муассасаси ташкил этиш масаласи муҳокама этилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва Mr.Fish компанияси ўртасида Қорақалпоғистоннинг Фарғона вилоятига бириктирилган Бўзатов туманида доривор гиёҳлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни тўла қайта ишлаш лойиҳаси бўйича келишув имзоланган.

2022 йилда биринчи босқичда 500 гектар майдонда 2 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш орқали амалга ошириладиган ушбу лойиҳа доирасида 160 нафар доимий, 500 нафар мавсумий иш ўрни шакллантирилади. Кейинги йилларда иккинчи босқичда яна 4500 гектар майдонда лойиҳани кенгайтириш йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг