Эронда сув камлигидан ГЭС ишлашдан тўхтади
Эрон жануби ғарбидаги Хузистон остонида жойлашган ГЭС энергоблоклари Керхе дарёси суви камайиб кетгани сабабли тўхтатилди. Бу ҳақда ГЭС директори Амир Маҳмудийга асосланиб IRIB хабар берди.
Директорнинг айтишича, сув омборининг сув сатҳи 180 метргача пасайган — бу тўғон ишлаши учун зарур минимумдан 40 метр паст.
Fars агентлигининг 8 ноябрдаги ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатдаги 19 та сув омбори бутунлай қуриш арафасида. Уларнинг қолдиқ ҳажми лойиҳа ҳажмининг 5 фоизидан ҳам пасайиб кетган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён 11 ноябр куни парламентдаги чиқишида мамлакатдаги ёғингарчилик миқдори шу давр учун хос меъёрнинг атиги 3 фоизини ташкил этганини айтганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter