Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар миқдори очиқланди

Мактабларда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар миқдори очиқланди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-2022-ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 510 046 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

Жами ўқитувчиларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида ва 46,9 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчиларнинг:

— ўрта махсус маълумотлилар – 9,9 фоиз;

— олий маълумотлилар – 90,1 фоиз.

Қайд этиш керакки, республикамизда умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг