Талабаларга иккинчи босқичдан ишлашга рухсат берилиши мумкин
Ҳукуматнинг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.
Унга кўра:
- олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи босқичдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;
- ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;
- талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.
Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига икки ой муддатда, қуйидагиларни назарда тутувчи талабаларга мутахассислиги бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифалари юкланади:
- сертификат бериладиган таълим йўналишлари рўйхати;
- сертификатни таълим йўналишлари бўйича қайси босқичдан бошлаб берилиши;
- сертификатни беришда инобатга олинадиган ҳолатлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter