Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободдаги боғчада кўзбўямачилик бўлганмиди? Вазирлик инкор этди

Яшнободдаги боғчада кўзбўямачилик бўлганмиди? Вазирлик инкор этди

Бироз вақт муқаддам Яшнобод тумани ҳоким ўринбосари томонидан Яшнобод туман мактабгача таълим бўлими мудирига барча мудирларни тонг саҳарлаб айтилган жойга олиб чиқиш ҳамда назорат қилувчи идоралар учун маълумотларни сохталаштириш мақсадида қўшимча янги маҳсулотлар харид қилиш топшириғи берилгани хабар қилинган эди. Ҳоким ўринбосари ва мактабгача таълим бўлими мудири ўртасидаги суҳбат аудиоси тарқаб кетган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўз ходимига нисбатан хизмат текшируви бошлангани ҳақида хабар берди.

МТВ ҳам вазиятни ўрганиб чиқди. МТВ аудиторлари ҳамроҳлигидаги ишчи гуруҳи Яшнобод тумани МТТларни айланиб чиқди ва режадан ташқари текширув ўтказди. Белгиланган қоидаларга мувофиқ, маҳсулотлар хариди ҳисоб варағи сақланган ҳолда ва фақат туман МТБ марказий бухгалтерияси орқали шаффоф амалга оширилиши керак. Текширув чоғида харид қоидаларининг бузилиши ҳамда маҳсулотларни ўз ҳисобидан ёхуд мулозимлар буйруғи билан харид қилиш ҳолати аниқланмаган. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, май ойида рўй берган ушбу ҳолатда ҳам сохталаштирилган харид амалга оширилмаган. МТВ ишчи гуруҳи олиб борилган ҳаракатлар натижасида шундай хулосага келдики, МТТ мудири ўзининг тутиши – қатъий субординация одати натижасидир. Бу унинг туман ҳокими ўринбосари сўзларига ўйланмай итоаткорликда жавоб қайтарганлигида кўринади. Бироқ, бу у томонидан кўрсатмаларнинг бажарилганини англатмайди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси МТТларда озиқ-овқатлар сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида қуйидаги чораларни ишлаб чиқди:

1. Ички фойдаланиш учун Telegram-канал ташкил этилиб, унинг воситасида Тошкент шаҳар МТББда маҳсулотлар сифати ва таомлар тайёрланишини назорат қилади. Тошкентнинг барча МТТ ҳар куни ушбу каналга фото ва видео материаллар юборади.

2. Ота-оналар билан МТТда таомлар сифатига доир сўровлар ва доимий учрашувлар амалиёти жорий қилинмоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра «вазирлик шаҳар ва туман ҳокимият идоралари – ҳокимликлар билан пойтахт ва вилоятларда МТТлар аҳволини яхшилаш соҳасида қалин ҳамкорлик қилмоқда ва келгусида ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилган» .

Шу билан бирга вазирлик «ОАВда эълон қилинган аудио ёзув ва бошқа турдаги ахборот ҳуружлари икки тузилма ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлмаслиги керак»лигини таъкидлаб ўтган. Мактабгача таълим вазирлиги ўзининг функционал мажбуриятларини бузган ва болалар саломатлигини хавф остига қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар қўллашда давом этишини билдирди. Вазирлик томонидан ҳокимиятлар ва ҳудудий бўлинмаларнинг уйғун ҳамкорлиги натижасидагина жойлардаги ислоҳотлар ўз самарасини бериши айтиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг