Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги Жаҳон банки билан онлайн учрашув ўтказди

АКТ вазирлиги Жаҳон банки билан онлайн учрашув ўтказди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 7 февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов мазкур учрашувда онлайн равишда иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожлантиришнинг муҳим масалалари ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳаларни ҳамкорликда самарали давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

Ҳозирда АКТ вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда бир нечта лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг