Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлигида илм-фан ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди (фото)

АКТ вазирлигида илм-фан ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди (фото)

Фото: Xabar.uz

Илм — ақлнинг озуқаси. Билим муваффақиятларнинг аввали, билимсизлик эса ҳақиқий мағлубият саналади. Дунё яралибдики, инсон эҳтиёжлар қуршовида яшайди. Инсон эҳтиёжининг энг олий нуқтаси, шубҳасиз, билишга, англашга, илм олишга бўлган эҳтиёждир.

Илм аҳлининг билимидан эл манфаат кўргани, у таратган зиё бу кенг оламнинг бир бурчагини бўлса-да ёритганидир. Олим мана шунда меҳнатининг мевасидан баҳраманд бўлади. Эътироф эса нафақат унга лойиқ шахс, балки унинг атрофида бирлашган барча инсонларни руҳлантиради, мотивация уйғотади. Муносибларнинг мукофотланиши бир шахсгагина эмас, балки у эгаллаган соҳага ва ушбу касбнинг жамики соҳибларига қаратилган рағбатдир.

Бугун, 8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантриш вазирлигида илм-фан ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимидаги компания, ташкилот, корхона ва муассасаларда нафақат кундалик вазифаларни бажариш, балки илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш, таълим муассасаларида илмий ишларни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Бу борада ёш кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш, ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирларни тизимли амалга ошириб бориш ҳақида фикр алмашинилди.

Халқаро телекоммуникация академияси томонидан Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаевга фахрий академик унвони берилган эди. Тадбир давомида АКТ вазири Шерзод Шерматов томонидан ана шу академиклик дипломи, гувоҳномаси ва кўкрак белгиси Асрор Ишанходжаевга тантанали равишда топширилди.

Маълумот учун: Халқаро телекоммуникация академияси 1996 йили ташкил этилган. Академиянинг ҳозирда 30 дан ортиқ мамлакатларда 800 нафардан ортиқ академиклари бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг