Июнь ойи охирига қадар Ўзбекистоннинг барча аҳоли масканлари мобиль алоқа билан қамраб олинади
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали «Beeline» мобиль оператори вакили билан боғланди. Суҳбатда компания вакиллари жорий йилнинг июнь ойи охиригача барча аҳоли масканлари мобиль алоқа билан қамраб олинишини маълум қилишди.
Компанияда аниқлик киритишларича, ҳукумат томонидан барча уяли алоқа операторларига биринчи ярим йиллик якунига қадар аҳолини мобиль алоқа билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилган.
Қайд этилишича, ҳозирда «Beeline» компанияси 18 та йирик аҳоли пунктларини алоқа билан таъминлаган, яъни бу Ўзбекистон умумий аҳолисининг тахминан 80 фоизини ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter