Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида кореяликлар билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида кореяликлар билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

АКТ вазирлигида «GEOTWO CO LTD» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 9 февраль куни «GEOTWO CO LTD» (Корея Республикаси) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда ўз ечимларимиз асосида миллий геоинформацион дастурий таъминот яратиш борасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар геоинформацион тизимларни ривожлантириш, чет маҳсулотларга қарамликни кескин камайтириш, келгусида хизматлар ва дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини яратиш учун миллий ахборот тизимларини маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқиш борасида ҳамкорликка келишиб олишди.

«GEOTWO CO LTD» 2000 йили ташкил этилган мустақил геоинформацион компания бўлиб, Жанубий Корея ер-қурилиш ва ахборот макони бозорида етакчи саналади. «GEOTWO» компанияси ечимларининг ўзига хослиги шундаки, улар АҚШнинг «ESRI» компаниясига тегишли машҳур «ArcGIS» дастурий маҳсулотига турдош саналади ва Корея Республикаси ҳамда бошқа қатор мамлакатлар давлат органларида жорий этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг