Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

Mobiuz

Пенсионерлар ва кам таъминланган фуқаролар учун махсус ишлаб чиқилган тариф режасининг абонент тўлови атиги 25 минг сўмни ташкил этади.

Mobiuz доимо ижтимоий масъулият фалсафасига амал қилади ва ўз абонентларига яқинроқ бўлишга интилади. "Меҳрибон" тарифини ишга тушириш шунчаки тижорат таклифи эмас, балки кекса авлод вакиллари ва молиявий қийинчиликларга дуч келаётганларга ғамхўрлик ва ҳурмат кўрсатишдир.

Замонавий дунёда, айниқса пенсионерлар ва кам таъминланган фуқаролар учун алоқанинг муҳимлигини англаб, Mobiuz уларга барқарор ва арзон алоқа каналини таъминлаш учун барча чораларни кўрмоқда. "Меҳрибон" тарифи ушбу тоифадаги абонентлар эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш натижасида яратилди.

"Меҳрибон" абонентларга ойига 5 ГБ мобил интернет, Ўзбекистон бўйича 500 дақиқа суҳбат ва 500 та SMS-хабарни тақдим этади. Бундан ташқари, ўз-ўзини ривожлантириш ва ўрганишга интилаётганлар учун айниқса муҳим бўлган таълим ресурсларидан чексиз фойдаланиш имконияти берилади. Буларнинг барчаси ойига 25 000 сўмлик рамзий абонент тўлови эвазига тақдим этилади.

"Меҳрибон"  тарифига уланиш имкон қадар соддалаштирилган: фақатгина энг яқин Mobiuz офисларидан бирига келиб, имтиёзли ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (пенсия гувоҳномаси ёки my.gov.uz порталидан Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома) билан мурожаат қилиш кифоя. Компания ходимлари уланишни расмийлаштиришда кўмаклашади ва барча саволларга жавоб беради.

Бундан ташқари, Mobiuz мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам сифатли алоқани таъминлаш учун ўз инфратузилмасини ривожлантиришда давом этмоқда. Бу, айниқса замонавий технологиялардан фойдаланиш имконияти чекланган қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли учун муҳимдир.

Mobiuz кекса авлодга ғамхўрлик қилиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш компания вазифасининг ажралмас қисми эканлигига ишонади. "Меҳрибон" тарифи янада адолатли ва инклюзив жамият қуриш йўлидаги яна бир қадам бўлди.

Қурбон ҳайити арафасида Mobiuz барча абонентларига тинчлик, фаровонлик ва мустаҳкам соғлик тилайди. Ҳар бир қўнғироқ ва хабар қалбларни боғлайдиган ва мулоқот қувончини келтирадиган кўприк бўлсин!

«Меҳрибон» тарифи ва уланиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун Mobiuzнинг www.mobi.uz расмий сайтига () ташриф буюринг ёки компаниянинг энг яқин офисига мурожаат қилинг. Mobiuz сизга яқинларингиз ва дунё билан алоқада бўлишингизга ёрдам беришдан мамнун.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг