Россия ўзини ўзи йўқ қилувчи йўлдош яратади
Коинотда ўзини ўзи йўқ қилувчи йўлдош ихтироси учун «Роскосмос» давлат корпорацияси июль ойи охирида патент олди. Унга тегишли ахборот Федерал хизмат интеллектуал мулк базасида мавжуд. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.
Патент олиш талабномасига кўра, янги космик аппарат эксплуатация муддати тугаганда ёки бузилиб қолганда Ердан ўзини ўзи йўқ қилишга сигнал олади. Шундан сўнг у «буғланиб» кетади ҳамда ер яқинидаги орбитага жой бўшатади. Бу орқали у коинотда чиқинди миқдорини камайтиради.
Лойиҳага кўра, йўлдошнинг «буғланиши» унинг қизиши ва сублимацияси туфайли содир бўлади, яъни қаттиқ ҳолатдан газсимон материалга айланади: космик аппаратни ана шундай материалдан тайёрлаш режалаштирилмоқда. Бунда аппарат муддатидан олдин парчаланиб кетмаслиги учун махсус плёнка билан қоплаш кўзда тутилган.
Таъкидлаш керакки, коинотдаги чиқинди муаммоси аллақачон олимларни хавотирга солаётган мавзуга айланган. «Роскосмос» экспертлари 2016 йилдаёқ агар чора кўрилмаса, яқин 100—200 йилда ер яқинидаги бутун орбита космик чиқиндига тўлиб-тошиб кетади деган хулосага келишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter