Самарқанднинг икки ҳудудида IT-мактаблар очилди

Президентнинг 2020 йил 6 октябрдаги «Aхборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.
Унга мувофиқ 2021-2023 йиллар давомида Республиканинг барча шаҳар ва туманларида жами 205 та информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш белгиланган.
Самарқанд туманидаги 38-сон ва Оқдарё туманидаги 47-сон умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирларда AКТ вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ҳокимликлари, Халқ таълими вилоят бошқармаси раҳбар ва ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.
Мазкур мактаблар замон талаблари асосида таъмирланиб, керакли ахборот-коммуникация техник қурилмалари билан жиҳозланди.
Уларда информатика ўқув хоналари, робототехника ва IT English ўқитиш синфхоналари, рақамли кутубхона ташкил этилди. Эндиликда ушбу мактаб ўқувчиларига информатика фани чуқурлаштирилиб ўқитилади ва амалиётда билимларини синаш имконияти яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter