Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ucell» пуллик абонент рақамларини электрон аукционда сотади

«Ucell» пуллик абонент рақамларини электрон аукционда сотади

Фото: «Ucell» матбуот хизмати

Бугун, 23 май куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси марказий офисида биржа бошқаруви раиси Фарохидин Ибрагимов ва «COSCOM» МЧЖ (Ucellтм) бош директори Владимир Кравченко «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини реализация қилиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ташкил этиш ҳақида келишув имзолашди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ucell» матбуот хизмати

Қайд этилишича, «COSCOM» МЧЖ – пуллик тоифадаги абонент рақамларини «ЎзРТХБ» АЖнинг янги электрон савдо тизими орқали реализация қилишни таклиф этган биринчи мобил алоқа оператори бўлди.

«Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ билан шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 августдаги «Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг —  ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ тузилган ва абонент телефон рақамларини биржанинг онлайн-аукциони орқали реализация қилиш борасида икки компаниянинг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Юқоридаги қарор ва эришилган келишувлар доирасида «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ахборот тизимида электрон аукцион ўтказишнинг муайян қоидалари ишлаб чиқилган.

Айни дамда биржа мутахассислари томонидан чиройли сонлар кетма-кетлигига асосланган мобиль телефон рақамларини онлайн-аукцион орқали реализация қилиш бўйича янги веб-сайт ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилмоқда.

Онлайн-аукционда харидор сифатида юридик шахслар (B2B) ҳам, жисмоний шахслар (B2C) ҳам иштирок этишлари мумкин. Савдонинг янгича механизми, ЎзРТХБнинг бошқа савдо платформалари каби, очиқлик, шаффофлик, соғлом рақобат ва савдонинг барча иштирокчилари учун тенг имконият тамойилларига асосланган.

«ЎзРТХБ» АЖнинг янги савдо тизими ҳамда веб-сайти яқин орада ишга тушиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг