Икки ҳудуддаги ОТМларга янги ректорлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Феруза Мадраҳимова Урганч давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди.
Ф.Мадраҳимова 1988 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
У 2008 йилда Урганч давлат университети (бакалавр), 2010 йилда Ўзбекистон миллий университети магистратураси, 2014 йилда ушбу университетнинг таянч докторантурасини тамомлаган.
Феруза Мадраҳимова шу пайтга қадар Тошкент давлат педагогика университетида ишлаб келаётганди.
Ҳасанов Aзизбек Бахтиёрович Термиз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
A.Хасанов 1985 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, 2009 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter