Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

14 йил аввал изсиз йўқолган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан топилди

14 йил аввал изсиз йўқолган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан топилди

14 йил олдин, 2008 йилда бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон пойтахти Нур-Султондан топилган. Бу ҳақда шаҳар полиция департаменти хабар берди.

Айтилишича, 39 ёшли аёл рейд тадбирлари пайтида топилган. У ишлаш учун Олмаотага борган, кейин Чимкент ва Қизилўрдада ҳам ишлаган. Аёл ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун қариндошлари билан алоқага чиқа олмаган.

Шунча йил давомида бу аёл нима иш тўғри келса, ишлайверган: уй хизматкори, кафе ва бошқа биноларда фаррош. 2021 йил ёзида Нур-Султонга кўчиб борган.

Қозоғистон миграция хизмати ходимлари аёлга вақтинчалик ҳужжат беришган. Бир ой давомида у бемалол ватанига қайтиши мумкинлиги айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг