15 мартни исломофобияга қарши кураш куни деб эълон қилиш таклиф этилди
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) 15 мартни Бутунжаҳон исломофобияга қарши кураш куни деб эълон қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Islam.ru хабар бермоқда.
Ташкилот президенти Абдулазиз ибн Усмон Тувайрижийнинг айтишича, бутун дунёда мусулмонларга нисбатан экстремизм ва нафрат тарқатиш ҳолатлари ортмоқда. Бу эса Ислом дунёсидан ташқарида яшайдиган мусулмонларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатяпти. Тувайрижий ҳукуматлар, минтақавий ва халқаро ташкилотларни бундай ҳолатларга қарши фаолроқ курашишга чақирди.
Шунингдек, ISESCO раҳбари БМТга 15 март, яъни Янги Зеландияда мусулмонларга қарши теракт содир этилган кунни Бутунжаҳон исломофобияга қарши кураш куни деб эълон қилиш таклифини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter