Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aфғонистонда мактаб портлатилди, етти киши ҳалок бўлди

Aфғонистонда мактаб портлатилди, етти киши ҳалок бўлди

Aфғонистон шарқидаги Хост вилоятидаги мактабда содир бўлган портлаш оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 15 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳақда РИA Новости хавфсизлик агентликларидаги манбасига асосланиб хабар берди.

Aфғонистон Муваққат ҳукумати маълумотига кўра, мактабда қўл гранатаси портлатилган. ALJazeera телеканалининг хабар беришича, қурбонларнинг барчаси мактаб ўқувчилари, ярадорлар касалхонага ётқизилган, баъзиларининг аҳволи оғир.

Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг