Афғонистон ёшлари «дрон» ихтиро қилишди
Афғонистон Техник ва касб-ҳунар таълими бошқармаси талабалар жамоаси учувчисиз самолёт яратишга муваффақ бўлди.
Жорий йилнинг 5- феврал куни кафедранинг Твиттеръдаги саҳифасида эълон қилинган видеода ушбу самолётни талабалардан бири бошқараётганини кўриш мумкин.
Ушбу видеодаги талабалардан бири бу самолёт ҳақида шундай дейди:
"Бу бизнинг жамоамиз қурган самолётлардан бири ва у икки километргача уча олади. Бу самолёт келажакда тасвирга олиш учун ишлатилиши мумкин".
Бунгача Афғонистон Техник ва касб-ҳунар таълими бошқармасида 30 кишидан иборат ишчи гуруҳ томонидан беш йил ичида спорт автомобили ясалган эди.
Ушбу машина Кобулда 2022 йил 29- декабрда намойиш этилган.
Фархунда Фрутан АМИРИЙ тайёрлади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter