Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолисининг 10 фоизи интернетга кирадиган давлат «Facebook»ни бир ойга блоклайди

Аҳолисининг 10 фоизи интернетга кирадиган давлат «Facebook»ни бир ойга блоклайди

Папуа-Янги Гвинея давлати ҳам ижтимоий тармоқ – «Facebook»ни бир ой блоклаб қўяди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Алоқа вазири Сам Василнинг айтишича, «Facebook»нинг мамлакатга таъсири қандайлигини билиш учун шундай қарорга келинган.

Бир ойлик тадбир порнографияни ташвиқ қилмоқчи бўлган ёки ёлғон хабар тарқатаётган кишиларни аниқлашда қўл келади.

Вазир Папуа-Янги Гвинеяда «Facebook»ка рақиб бўла оладиган бошқа бир ижтимоий тармоқни ишга туширишни режалаштираётганини ҳам яширмади.

«Facebook» қачон блокланиши номаълум. Лекин шу йил ноябрь ойида мамлакатда ўтказиладиган Осиё–Океания ҳамкорлиги арафасида блокланиши мумкин.

Саккиз миллион нуфусга эга Папуа-Янги Гвинеяда аҳолининг 10 фоизигина интернетдан фойдаланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг