Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aмрулла Солиҳ ўзини Афғонистон президенти в.б. деб эълон қилди

Aмрулла Солиҳ ўзини Афғонистон президенти в.б. деб эълон қилди

Фото: AP

Бу ҳақда собиқ вице-президент ўзининг «Твиттер»даги саҳифасига жойлаштирган баёнотида маълум қилган.

«Афғонистон Ислом Республикаси Конституциясига мувофиқ, президент йўқлигида, қочганида, истеъфога чиққанида ёки вафот этганида, биринчи вице-президент унинг вазифасини бажарувчи бўлади. Мен мамлакатдаман ва қонунга биноан, мен қонуний давлат раҳбари вазифасини бажарувчиман. Бу вазифани бажаришда мамлакатнинг барча раҳбарлари билан маслаҳатлашаман», — деган у.

Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан телефон орқали Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Aфғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг