Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ўзининг янги стратегик бомбардимончи самолёти – Б-21 Rаider’ни намойиш этди

АҚШ ўзининг янги стратегик бомбардимончи самолёти – Б-21 Rаider’ни намойиш этди

АҚШдаги энг йирик мудофаа пудратчиларидан бири Northrop Grumman компанияси жума куни кечқурун сўнгги Б-21 Raider яширин стратегик бомбардимончи самолётини тақдим этди.

Тақдимот АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг ўзи иштирокида Палмдаледаги (Калифорния) заводда бўлиб ўтди. Ишлаб чиқарувчининг ўзи бомбардимончи самолётини дунёдаги ягона олтинчи авлод самолёти сифатида баҳолаган. У ўзининг Twitter аккаунтида буни «тарихий» деб таърифлаган.

Northgroup Grumanнинг таъкидлашича, Б-21 Raider илғор яширин технологиялар туфайли дунёнинг исталган нуқтасига этиб бориши, ядровий ва ядровий бўлмаган қуролларни олиб юриш ва энг илғор ҳаво мудофаа тизимларини енгиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, келажакда бундай моделнинг учувчисиз модификациялари ҳам дунёга тақдим этилиши кутилмоқда.

Ушбу самолёт 2023 йилда ҳавога кўтариш режалаштирилган. Ҳарбийлар ушбу самолётлардан камида юзтасини сотиб олиш режалари ҳақида гапирмоқда. Пентагон 2023-2027 йиллар оралиғида Б-21 дастури учун 19 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг