Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? Жавоб берилди

АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? Жавоб берилди

Америка Қўшма Штатлари Владимир Путин Россия президенти сифатида қолаётганини тан олади, гарчи Вашингтон ўтган сайловларни «эркин ва адолатли» деб ҳисобламаса ҳам. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер департаментнинг Youtube каналида эфирга узатилган брифингда айтиб ўтди.

Россия раҳбарининг 7 май куни бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида АҚШ вакили бўлмайди, деди департамент расмийси.

«Йўқ, бизнинг вакилларимиз унинг инаугурациясида қатнашмайди», деди Миллер.

Аввалроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин 6 май куни инаугурацияга тайёргарлик кўришини маълум қилганди. У бир қатор тадбирлар, ички учрашувлар ва учрашувларга мезбонлик қилади. Президент матбуот котиби аниқ қандай учрашувлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эса Путинни Россия президенти сифатида тан олмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Россияни 2000 йилдан бери бошқариб келаётган Владимир Путин 2024 йил 15-17 март кунлари ўтган сайловларда рекорд натижа қайд этиб, 87,2 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Ғарб томони сайловларни танқид қилиб, уни эркин бўлмаган ва нодемократик деб атади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг