«Bloomberg»: Россия Эронга «С-400»ларни сотишни истамади

Россия Эронга «С-400» зенит-ракета мажмуаларини сотишни истамади, бу ҳақда ўз манбаларига асосланган «Bloomberg» хабар берди.
Ҳозир Яқин Шарқда жуда қалтис вазият юзага келган, Россия Эронга ўз ракеталарини сотиб, зиддиятни янада чуқурлашиб юборишдан хавотирда. Бироқ бу хабар расман тасдиқлангани ёки инкор этилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазида бир томондан Эрон Ислом Республикаси, иккинчи томондан АҚШ ва унинг араб иттифоқчилари ўртасида низо келиб чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter