Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Борис Жонсон жарима тўлаб, кечирим сўради

Борис Жонсон жарима тўлаб, кечирим сўради

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2020 йилда коронавирус чекловларини бузганлиги учун жаримага тортилганди. «Sky News» телеканалининг бугунги эфирида бош вазир шундан гап очди.

«Жаримани вақтида тўлаганман, ўша воқеа учун ҳозир яна бир бор кечирим сўрайман», — деди ҳукумат раҳбари.

Санитария қоидаларини бузганлик учун тўланган жарима пули 50 фунт стерлинг ($65)ни ташкил этганини телеканал эслатиб ўтди. «Sky News» маълумотларига ишонадиган бўлсак, Борис Жонсон қонунни бузгани учун амалда ўтирган пайти жазоланган илк британ бош вазирига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг