Босния ва Герцеговинада сайлов куни маълум бўлди

Босния ва Герцеговина Марказий сайлов комиссияси мамлакатда умумий сайлов шу йил 7 октябрь куни ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Ирена Ҳадзиабдиж бугун пойтахт Сараево шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида мамлакатда президент ва депутатлар сайлови шу йил 7 октябрь, якшанба куни ўтказилишини эълон қилди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга 3 миллион 381 минг 963 сайловчи бор.
Босния ва Герцеговинада сайлов 4 йилда бир марта ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter