Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британия — фавқулодда ҳолатда!

Буюк Британия — фавқулодда ҳолатда!

Фото: Yahoo News UK

Лондон канализациясида полиомиелит вируси излари топилганидан сўнг, Қўшма Қироллик соғлиқни сақлаш агентлиги (UKHSA) миллий кўламда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Полиомиелит вирусининг бир неча яқин тури Шарқий Лондонга туташ Бектон шаҳарчасидаги оқава сувларни тозалаш станциясида февралдан майга қадар аниқланган. Бу вируслар «вакцинаталаб» иккинчи тоифа полиовируслар (VDPV2) сифатида таснифланди.

UKHSA эпидемиологи Ванесса Салиба: «Бу полиовирус аҳолиси вакцинация билан тўлиқ ҳимояланмаган ҳудудларда тарқалиши мумкин, вирусни юқтириш камдан-кам ҳолатларда фалажликка олиб келади».

«Sky News» телеканали тахминига кўра, Британияга вирусни полиомиелитга қарши вакцинани яқинда қабул қилган ва бу касаллик ҳамон енгилмаган мамлакатда бўлган одам олиб келган бўлиши мумкин. Бу мамлакатлар, масалан, полиомиелит тўлиқ йўқ бўлмаган мамлакатлар — Нигерия, Афғонистон ёки Покистон бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Буюк Британияда сўнгги маротаба полиомиелит вируси 1984 йилда аниқланган эди.

Полиомиелитни даволовчи дори йўқ, унинг олдини олиш учун вакцина қабул қилиш керак, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг