Эронда Моссадга жосусликда айбланган шахс қатл қилинди

Эронда Исроил разведка агентлиги – Моссадга жосусликда айбланган Муҳаммад Эмин Меҳдеви Шаестеҳга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди.
Тасним ахборот агентлиги суд ҳокимиятининг иш юзасидан ёзма баёнотини эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, Эрон Олий суди томонидан тасдиқланган ҳукм эрталабки соатларда амалга оширилган.
Меҳдеви Шаестеҳ тахминан икки йил олдин ҳибсга олинган эди. У Лондондан эфирга узатиладиган Эроннинг мухолифатдаги Iran International телеканали билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Моссад билан алоқадор кибергуруҳга раҳбарлик қилишда айбланган.
Манба: aa.com.tr
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter