Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронга сўнгги ярим асрдаги энг кучли қурғоқчилик ёпирилди: 101 шаҳар қизил зонада

Эронга сўнгги ярим асрдаги энг кучли қурғоқчилик ёпирилди: 101 шаҳар қизил зонада

Фото: ТАСС

Эрон жануби-шарқида сўнгги 50 йилдаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда — юзлаб шаҳарлар сувсизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Сувсизликдан қийналган одамлар норозилик намойишига чиқишган — бир одам ҳалок бўлган.

«Сув етишмовчилиги оқибатида кеча Хузистоннинг Шодигон шаҳрида келиб чиққан намойиш пайтида хавфсизлик кучлари томон ўқ узилган. Оқибатда 30 ёшли эркак ҳалок бўлган», — деди ушбу вилоят ҳокими ўринбосари Амид Сабри Бур.

Ҳоким ўринбосари таъкидлашича, ушбу минтақада сув танқислигига охирги ярим асрдаги энг кучли қурғоқчилик сабаб бўлган. Айни пайтда Эроннинг сув инқирози юзага келган 304 шаҳридан 101 таси қизил зонага киритилган — сув ўта тақчил.

Шунинг баробарида мамлакатда коронаинқироз ҳам чуқурлашмоқда. Ўз ўрнини янги президентга бўшатиб бераётган Руҳоний форс давлати коронавируснинг бешинчи тўлқини билан тўқнаш келиши эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Табиатдаги мувозанат бузилмоқда, айни кунларда Европа, хусусан, Германия ва Австрия кучли сув тошқинларидан азият чекмоқда. Бу ҳақда ҳам хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг