Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция Павел Дуровнинг акаси Николайни қидирувга берди

Франция Павел Дуровнинг акаси Николайни қидирувга берди

Бир неча кун аввал Парижда қўлга олинган Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг акаси Николай ҳам қидирувга берилди. Бу ҳақда Politico ҳукумат ҳужжатларига асосланиб хабар бермоқда. 

Бу иш, худди Павел Дуровнинг ўзида бўлгани каби, Телеграмнинг Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ.

1980 йилда туғилган Николай Дуров укаси Павел билан ВКонтакте ва Телеграм каби йирик лойиҳаларда ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуров Париж аэропортида қўлга олинганди. Франция раҳбари Эммануэл Макрон ҳолатга изоҳ бериб, унинг ушланиши сиёсий сабаб эмаслигини айтганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг