Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаммасига ковид айбдор — Лукашенко

Ҳаммасига ковид айбдор — Лукашенко

Фото: Vitvesti.by

Беларус президенти Александр Лукашенконинг фикрича, COVID-19 пандемияси жаҳон иқтисодиёти, биринчи навбатда Хитой иқтисодиётини кучсизлантириш учун сунъий уюштирилган.

Дори ишлаб чиқарувчи янги корхонага ташрифи чоғи Лукашенко ҳозир дунёдаги ҳамма иқтисодий муаммолар коронавирусга бориб тақалишига эътибор қаратди.

Айтишича, икки йил аввал бу сценарийдан огоҳлантирган экан. «Ўшанда савол қўйгандим: бу пандемия бўйича сунъий яратилган вазиятми ёки табиий ҳолатми? Бугун 90 фоиз кўпчилик унинг сунъийлигини уқтиряпти», — таъкидлади Лукашенко.

Унинг назарида, давлатлар иқтисодиётини синдириш мақсадида ўйлаб топилган пандемия пул чоп этаётганларнинг иши. Бугун жаҳондаги, хусусан, Беларусдаги инфляция АҚШ ва қисман Евроиттифоқ томонидан яратилган, дея уқтирди Лукашенко.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг