Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳусийлар яна Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум қилди

Ҳусийлар яна Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум қилди

Саудия Арабистонининг жануби-ғарбидаги Абха аэропортига амалга оширилган ҳужумда саккиз киши яраланди ва улардан бири вафот этди. Бу хақда «Ал-Арабия» телеканали хабар тарқатди.

Вафот этган киши аслида суриялик экани маълум қилинди. Айтилишича, аэропортга ҳужум Ямандаги ҳусийлар томонидан дронлар ёрдамида амалга оширилган.

Ҳусийларнинг Абха аэропортига 12 июнда амалга оширган ҳужумида 26 киши, жумладан, аёллар ва болалар яраланган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳусийлар Яман ҳукуматига қарши исён кўтарган бўлиб, Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция мазку мамлакат ҳукуматини қўллаб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг