Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил парламенти Ғарбий соҳилни босиб олишни маъқуллади

Исроил парламенти Ғарбий соҳилни босиб олишни маъқуллади

Кнессет Исроил суверенитетини Яҳудия, Самария ва Иордания водийсигача кенгайтириш тўғрисидаги декларатсияни маъқуллади. Бунда 71 аъзо “ҳа” ва 13 нафари “йўқ” деб овоз берди, деб ёзади The Jerusalim Post

Ҳужжат матнига кўра, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги бу ҳудудлар “яҳудий халқининг тарихий ватанининг ажралмас қисми” ҳисобланади. Бу ерларда Исроил суверенитетини ўрнатиш мамлакатга “ватандаги яҳудийларнинг мавжудлигини кучайтиришга ва ўз фуқароларини ҳимоя қилишга” ёрдам беради, деб ёзади газета. 

Нашрнинг қайд этишича, овоз бериш қонунга ҳеч қандай ўзгартириш киритмаган ва соф декларатив характерга эга. Унинг муаллифлари Диний сионистик партиядан Смича Ротҳман, Ликуддан Дан Иллоуз ва Отизма Еҳудитдан Лимор Сон Ҳармелеч эди. 

Исроил армияси ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар доирасида ҳаракат қилади, дея иддао қилинади хабарда. 

Исроил қонунларига кўра, Шарқий Қуддусдан ташқари Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги ҳудуд “вақтинчалик ҳарбий ишғол” остида. Исроил ҳеч қачон Ғарбий Соҳилни аннекция қилганини эълон қилмаган. Бироқ, мамлакат 1967 йилда Олти кунлик урушда ғалаба қозонганидан бери минтақани аҳолиси билан тўлдиришда давом этмоқда. 

18 июл куни Германия канцлери Фридрих Мерз Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларни аннексия қилишдан огоҳлантирган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг