Италиялик 21 ёшли футболчи қиз автоҳалокат қурбонига айланди
Италиялик футболчи қиз Арианна Вароне автоҳалокат натижасида олган жароҳатлари оқибатида 21 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди Италия футбол Федерацияси (FIGC) расмий сайти.
Ҳодиса 24 июнга ўтар кечаси содир бўлган. ОАВнинг маълум қилишича, Риоццода (Милан провинцияси) скутерни бошқариб кетаётган Вароне юк машинасига бориб урилган.
Вароне В сериясида «Риоццезе» жамоасининг ярим ҳимоячиси эди. Авваллари «Интер» ва «Милан» клублари шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter