Итга етарли сув бермаган эгаси жаримага тортилди
Бурдрис исмли англиялик жаноб унчалик яхши дўст эмаслигини исботлади.
Яъни у Тед лақабли итига ҳар доим етарли миқдорда сув бермаган ва гоҳида сувсиз қолдирган. Бу бешафқатлик қандай расмийларга маълум бўлганлиги аниқ эмас, аммо ён-атрофдаги раҳмдил инсонлар ҳолатга кўз юммагани бор гап.
Полиция бепарво 44 ёшли ит эгасини ҳибсга олди ва уни ҳайвонни сақлаш учун мос шароитларни таъминламаганликда, шунингдек, азоб-уқубатларига бепарволикда айбдор деб топди – 4000 фунт жарима тайинлади. Теднинг хўжайини айбини тан олмаган бўлса-да жаримадан қутулиши даргумон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter