Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАР Исроилга жиддий айб қўйиб, Халқаро судга берди

ЖАР Исроилга жиддий айб қўйиб, Халқаро судга берди

Жанубий Африка Республикаси Исроил устидан геноцид айбловлари бўйича Халқаро судга ариза топширди.

«Жанубий Африка Исроилни Геноцид конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бузганликда айблади ва Ғазо секторида фаластинликларни йўқ қилиш учун аниқ мақсад билан содир этган ҳаракатлари геноцид эканлигини таъкидлайди», — дейиди Халқаро суд хабарида.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Ғазода 21 507 киши ҳалок бўлган. БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида камида 308 киши ташкилотнинг бошпаналарида бўлган.

Исроил Жанубий Африканинг даъволарини рад этмоқда.

«Исроил халқаро ҳуқуққа содиқдир ва унга мувофиқ ҳаракат қилади ва ҳарбий саъй-ҳаракатларини фақат ҲАМАС ва у билан ҳамкорлик қилувчи бошқа террористик ташкилотларга қарши йўналтиради», - дейилади Исроил баёнотида.

CNN ва Synthetaic сунъий интеллект компанияси таҳлилига кўра, Ғазо секторида қўлланилган кўплаб бомбалар ҳам меъёридан катта бўлиб, 300 метрдан узоқроқдаги одамларни ўлдириши ёки жароҳатлаши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг