Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киевга камикадзе дронлар ҳужум қилди (фото)

Киевга камикадзе дронлар ҳужум қилди (фото)

Фото: AFP

Украина пойтахтига камикадзе дронлар ҳужуми уюштирилди.

Ҳужумларнинг бирида камикадзе дрон Киевдаги аҳоли яшаётган уйга тушган. Қулаган уй вайроналари остидан бир аёлнинг жасадини топилган.

«Ҳозирда яна уч киши касалхонага ётқизилган, бир киши вайроналар остида қолмоқда», деб хабар берди шаҳар ҳокими Виталий Кличко.

Кличконинг қўшимча қилишича, Киевга учирилган 28 та камикадзе дрондан фақат бештаси ўз мақсадига эришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг