Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус йўқ... Тожикистонда атипик пневмониядан ўлим ҳолатлари кўпайган

Коронавирус йўқ... Тожикистонда атипик пневмониядан ўлим ҳолатлари кўпайган

Фото: DW

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистон ва Туркманистонга ўз экспертларини киритмоқчи.

Хусусан, ташкилотнинг Европа ҳудудий бюроси директори Ханс Клюге Роспотребнадзор раҳбаридан Тожикистон ва Туркманистонга миссия ташкил этишда ёрдам беришни, ўз мутахассисларини юборишни сўраган.

Клюге, гарчи Тожикистон ва Туркманистонда коронавирус расман қайд этилмаган бўлса-да, бу мамлакатлардаги ҳолатдан ташвишда. Унинг айтишича, Тожикистонда атипик пневмониядан ўлим ҳолатлари кўпайган... Клюга ҳам техник, ҳам сиёсий томонлама Россиянинг ёрдамига умид қилган.

У Россиядан Тожикистон ва Туркманистон раҳбарларига ЖССТнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тавсияларига жиддий ёндашиш бўйича мурожаатини етказишни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг