Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ливерпул яқинидаги рақс клубига пичоқли ҳужум: икки бола ҳалок бўлди, тўққиз нафари яраланди

Ливерпул яқинидаги рақс клубига пичоқли ҳужум: икки бола ҳалок бўлди, тўққиз нафари яраланди

Англия шимолидаги Ливерпул яқинида жойлашган Саутпорт шаҳрида болалар рақс клубига ҳужум уюштирилди, деб хабар берди маҳаллий полиция. Икки нафар бола пичоқдан олинган жароҳатлардан ҳалок бўлди, яна тўққиз нафари оғир яраланди, улардан олти нафарининг аҳволи оғир.

Полиция маълумотларига кўра, икки киши «ҳужумга учраган болаларни жасорат билан ҳимоя қилишга уринган», улар ҳам оғир яраланишган.

Қўшни Бенкс шаҳрида яшовчи 17 ёшли ўсмир ҳужумда гумонланиб ҳибсга олинди.

Унинг тажовузи сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган, аммо Британия полицияси воқеани терроризм билан боғлиқ деб ҳисобламайди. Ҳужумчи ёлғиз ҳаракат қилгани тахмин қилинмоқда.

«Ҳозирги босқичда биз ушбу фожиали ҳодисанинг сабабларини аниқлаш учун текширувларимизни давом эттирмоқдамиз ва тергов давом этаётганда одамларни спекуляция қилмасликка чақирамиз. Ҳозирда воқеа терроризм билан боғлиқ эмаслигини ҳам тасдиқлашимиз мумкин»,— дейилади полиция хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг